
23-24 апрель кунлари республика бўйлаб ёғингарчиликлар кузатилмайди. Бу ҳақда "Uz24.uz" хабар берди.
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ҳаво ўзгариб турса-да, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати ўртача кечаси 10-15, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларда кундузи ҳарорат 30 даража илиқгача кўтарилади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳарорат кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар