Бир неча кундан буён Ўзбекистоннинг аксар ҳудудларида ёмғир ёғиб ўтмоқда. Республика ҳудудларига кириб келган ғарбий ҳаво оқимларининг иккинчи босқичи баланд тоғларга қор ёғишига олиб келган.
Ижтимоий тармоқларда 2022 йил 18 октябрдан 19 октябрга ўтар тунда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани, Жиззах вилояти Зомин ҳамда Бахмал туманларида қор ёғгани айтилган хабарлар тарқалди.
Маълум бўлишича, айни дамда Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги тоғларга ва тоғ этакларига қор тушмоқда. Жумладан, Бахмал туманининг Йўлдошбой, Темирқадам, Ўсмат, Мўғол ва Новқа қишлоқларида лайлакқор ёғиб ўтаётгани маълум қилинган.
Гидрометеорологлар томонидан бугун, 19 октябр куни тоғларда қор ёғиш масштаби кенгайиши, Тошкент ва Наманган вилоятлари ўртасида жойлашган баланд тоғларда ҳам қор ёғиши мумкинлиги айтилмоқда.
Тинимсиз ёғингарчиликлар ортидан Энергетика вазирлиги ноқулай об-ҳаво ва шу кеча-кундуз атмосфера ёғинлари ойлик норманинг 70-90 фоизини ёғиб ўтишини инобатга олиб, электр линияларига қўшимча куч тушишини маълум қилди.
Хабарда айтилишича, вазиятдан келиб чиқиб, Самарқанд, Қашқадарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида, ҳатто пойтахтнинг айрим туманларида ҳам электр таъминотида узилишлар бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Украина зарбаси оқибатида КХДР армияси генерали яраланди
Виталий Левченко: "Нефтчи"да ёшлар йўқ? Бунинг учун шароитлар йўқ"
Қашқадарёда эркак аёли ва чақалоғини ўлдириб, сўнг ўз жонига қасд қилди