
Ўзбекистонга 22-26 октябрь кунлари Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво, сўнгра Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақида Ўзгидромет хабар берди.
Айтилишича, республика бўйича ҳаво ҳарорати меъёрдан 8-10 даражага пасайиши кутилмоқда. Барча ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
23-26 октябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади.
21-22 октябрь ва 25 октябрь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 23 октябрь ва 26 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача эсади.
26 октябрда эса шамол баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар