date
views 8 391

"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор

"Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор

2016 йил 4 май куни соат тахминан 14.00 да Наманган вилояти Поп тумани «Қамчиқ» довони ҳудудида кўчки содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди, дейилади "Кун" нашрида.

А-373 М-39 автомагистралида содир бўлган кўчки остида иккита автомашина қолиб кетган.

Қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар бор.

Жабрланганларга зарурий тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеа жойида кўчки билан боғлиқ ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тегишли хизматлар иш олиб боришмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » "Қамчиқ" довонида кўчки содир бўлди, қурбонлар бор