
Фото: Ўзгидромет
«Ўзгидромет» шошилинч ахборот эълон қилди – янги ҳафта бошида Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, айрим туманларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади. Баъзи жойларда шамол 25–28 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.
«Ўзгидромет» маркази 14–16 ноябр кунлари республиканинг учта вилоятида кучли ёғингарчиликлар кузатилишидан огоҳлантирди.
Қайд этилишича, республика бўйича, хусусан, шимол ҳудудида 13–15 ноябр кунлари жойларда шамол 17–22 м/с.гача, Қорақалпоғистон, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида 25–28 м/с.гача кучайиши кутилмоқда.
14–16 ноябр кунлари Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши, айрим жойларда кучли ёғингарчиликлар кузатилади.
Шу билан бирга, тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.