Ўзбекистонда яратилаётган замонавий мактаб дарсликлари методикаси “4К” моделига асосланади. Бу ҳақида президент Администрацияси раҳбарининг ўринбосари Комил Алламжонов маълум қилди.
Булар:
1.(К) Коллаборация – жамоа бўлиб ишлаш қобилиятини шакллантириш;
2.(К) Коммуникативлик – одамлар билан мулоқот қилиш қобилиятини ривожлантириш;
3.(К) Креатив фикрлаш – ўз мақсадига эришиш йўлида янгиликларга қўл уриш, ноодатий қарорлар қабул қилиш, ихтирочилик кўникмаларини ўргатиш;
4.(К) Критик фикрлаш – ўз мустақил фикрига эга бўлиш ва уни ифода этиш, масалага танқидий ёндашиш.
“Биз орзу ва ҳозирда режа қилган Янги Ўзбекистон мактабининг ўқувчилари портрети ана шундай бўлади. Ҳозирда 1-4 синф учун комплекс маҳсулотлар тайёр ва катта апробация — синов тадбирлари бошланди. Оддий айтганда, бугун бизда аниқ маҳсулот тасаввури бор”,- дейди Комил Алламжонов.
Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Президент Администрацияси ҳузурида тузилган ишчи гуруҳ мактаб дарсликлари, ўқув режалари ва китобларнинг унга мослиги, бу соҳадаги муаммолар ва унинг ечими юзасидан ўрганиш ишларини бошлаганди.
Бунда ота-оналар, мактаб таълими сифатига бефарқ бўлмаган мамлакат аҳолиси шу йўналишдаги муаммолар, уларнинг ечими ҳақидаги таклифларни [email protected] электрон манзилига юбориш сўралган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
"ЖЧ-2026" саралаши. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Хитой космик станциясида тажрибадан ўтган зайтун данаклари Ерда униб чиқди