20:56 / 14.11.2022
1 033

Ўзбекистонда сўнгги 6 йилда ноҳақ айбланган 4 минг киши оқланди

Ўзбекистонда сўнгги 6 йилда ноҳақ айбланган 4 минг киши оқланди
Президент Шавкат Мирзиёев 14 ноябрь куни одил судловни таъминлаш борасидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Таъкидланишича, сўнгги олти йилда суд тизимига оид 50 дан ортиқ қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.

Шу даврда ноҳақ айбланган 4 минг кишига оқлов ҳукми чиқарилган, 26 мингдан зиёд шахс суд залидан озод қилинган, 47 минг фуқарога нисбатан терговда қўйилган моддалар айбловдан чиқарилган.

Суд тизимига ишонч ортгани иқтисодиёт ва тадбиркорлик ривожига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, олти йилда корхоналар сони 2 бараварга ошиб, 530 мингтага етган. Юртимиз иқтисодиётига 39 миллиард доллар хорижий инвестиция кириб келган. Бугунги кунда 15 мингдан ортиқ хорижий ва қўшма корхоналар фаолият юритмоқда, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда сўнгги 6 йилда ноҳақ айбланган 4 минг киши оқланди