«Ўзгидромет» ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши мумкинлигини очиқлади. Унга кўра:
Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Навоий вилоятининг шимолий ҳудудларида, шунингдек, Тошкент вилоятининг баъзи жойларида фронтал булутли чизиқлар ўтишида бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Кундузи ҳаво ҳарорати 13-15 даража илиқ, жанубда 18-21 даража илиқ атрофида бўлади.
Сешанба кунидан бошлаб ва иш ҳафтасининг охиригача Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Ҳарорат фони 6-8 даражага кўтарилади. Кундузи ҳаво ҳарорати сешанба куни – 15-17 даража илиқгача, сўнг эса 18-20 даража илиқгача, баъзи жойларда 23 даража илиққача кўтарилади.
Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятининг айрим жойларида сешанбага ўтар кечаси бироз ёмғир ёғиши мумкин, тоғларда ёғингарчилик бўлади.
21-22-ноябрда республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун ва эртага республиканинг айрим жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome’ни сотишни талаб қилади
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди