date

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетиши айтилди

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетиши айтилди
26-29 ноябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилинди. Унда айтилишича, жойларга нам ҳаво оқими ёғингарчилик келтиради.

28 ноябрь шимолий ҳудудлар: Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий ҳамда Бухоро вилоятларида, 29 ноябрь куни республиканинг қолган вилоятларида ёғингарчилик кутилади.

Ёғинлар тоғлардан ташқари деярли барча ҳудудларда ёмғир кўринишида ёғиш эҳтимоли юқори.

29 ноябрь куни эса шимолий ҳудудлар, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига совуқ антициклон чек қисми анча яқинлашади.

29 ноябрь тунги муддатларда шимолда ҳарорат -5 даража совуқгача пасайиши прогноз қилинмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -5 даражагача тушиб кетиши айтилди