date
views 7 433

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди

Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди

Гидрометеорология маркази мутахассислари Ўзбекистон бўйлаб навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди.

Маълум бўлишича, 14 май, шанба куни Ўзбекистон бўйлаб тезлиги сониясига 17-22 метргачани ташкил қиладиган кучли шамол кузатилади, дейилади "Даракчи" нашрида.

Шу куни қисқа муддатли ёғингарчиликлар ва момоқалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 25-30 даража илиқни ташкил этади.

8 май куни кечқурун республиканинг барча ҳудудларида кучли шамол кузатилди. Оқибатда дарахтлар синиб автомобиллар устига ва йўлнинг қатнов қисмига қулади. Тошкент ҳамда бошқа шаҳарларда электрэнергия ўчиши кузатилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда навбатдаги кучли шамол қачон кузатилишини маълум қилди