
Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Аввалроқ, 8 майдан 9 майга ўтар кечаси Тошкентда кучли шамол ва момақалдироқ оқибатида кўплаб дарахтлар автомобиллар устига ағдарилган ҳақида хабар берган эдик. Бундай ҳолат яна кузатилиши мумкин.
Гидрометрология хизмат марказига асосланиб "Qalampir.uz" хабар беришларича, 14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати ўзгариб туради. Баъзи ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Момақалдироқ вақтида шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
14-15 май кунлари республикамиз бўйича ҳаво ҳарорати ўртача 25-30 даража иссиқ бўлиши кутимоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар