
2022 йил ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сонида Самарқанд вилояти биринчи ўринни эгаллади – 9 829 та.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 9 154 та ҳамда 8 847 та туғилиш ҳолатлари қайд этилган Фарғона вилояти ва Қашқадарё вилояти жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:
Сурхондарё вилояти – 7 658 та;
Андижон вилояти – 7 602 та;
Наманган вилояти – 7 489 та;
Тошкент вилояти – 6 182 та;
Тошкент шаҳри – 6 024 та;
Хоразм вилояти – 4 614 та;
Қорақалпоғистон Р. – 4 069 та;
Бухоро вилояти – 4 052 та;
Жиззах вилояти – 3 485 та;
Навоий вилояти – 2 230 та;
Сирдарё вилояти – 1 962 та. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар