15:00 / 07.12.2022
2 644

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кутиляпти

Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кутиляпти
Жорий йилнинг 9-12 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кузатилиши мумкин.

"Ўзгидромет" эълон қилган хабарда айтилишича, кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида кечалари 17-22 совуқ бўлиши кутиляпти.

Қайд этилишича, 9-10 декабрда баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 24 даража совуққача тушиши мумкин, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ сақланиб туради.

Аввалроқ Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 8 декабр, пайшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилганди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5 даража, кундузи 0-2 даража совуқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти қор ёғади, туман тушади. Қор кўчиш хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14 даража, кундузи 4-9 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида аномал паст ҳаво ҳарорати кутиляпти