15:06 / 09.12.2022
3 054

«Ўзгидромет» кучли совуқ сабаби ва унинг давоми бўйича маълумот берди

«Ўзгидромет» кучли совуқ сабаби ва унинг давоми бўйича маълумот берди
Декабр ойининг бошидан Ўзбекистон бўйича жуда совуқ об-ҳаво кузатилмоқда, бундай ҳаво ҳафта давомида сақланиб туради.

Ҳарорат аномалияси Шимолий Евроосиёнинг деярли барча ҳудудларини эгаллаган жуда кучли антициклон билан боғлиқдир.

Биринчи ўн кунлик ўртасига келиб, республиканинг марказий ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати кечалари 5-7 даража совуқгача, баъзи жойларда 10 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-5 даража совуқгача пасайди.

Декабр ойида жуда совуқ об-ҳаво даврлари бизнинг ҳудудимизда аввал ҳам кузатилган. Бундай қийматларгача ҳароратнинг пасайиши билан совуқнинг қисқа муддатли тўлқинлари деярли ҳар йили қайд этилади. 2-3 йил ичида тахминан 1 марта сезиларли даражадаги совуқлар ҳам кузатилган. Сўнгги 25 йил ичида декабр ойида ҳароратнинг 10-15 даража совуқгача пасайиши, баъзи жойларда эса, ундан ҳам паст бўлиши Ўзбекистоннинг Марказий ҳудудларида 2002, 2003, 2006, 2007, 2010, 2012, 2014 йилларда қайд этилган.

Энг қаттиқ совуқлар, одатдагидек, республиканинг шимолий ҳудудларида кузатилди. Қорақалпоғистон Республикасида ҳарорат кечалари 15-20 даража совуқгача, айрим шимолий ҳудудларда эса 22-24 даража совуқгача пасайди. Бундай ҳарорат декабр учун янги рекордларни ўрнатмади. Республика шимолида энг совуқ йилларнинг декабр ойида минимал ҳарорат 27-30 даража совуқгача пасайган. Aйрим кечаларда ҳарорат баъзи жойларда ушбу сана учун энг паст қийматларгача пасайди, аммо бу ҳарорат рекорди эмас.

Совуқ об-ҳаво кейинги ҳафтанинг бошигача сақланиб туради.

9-12 декабр кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража совуқ, шимолда кечалари 17-22 даража совуқ, 9-10 декабрда баъзи жойларда 24 даража совуқгача, кундуз кунлари 4-9 даража совуқ атрофида бўлади.

Ушбу кунларда ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати шу даврнинг иқлим меъёрларидан 7-12 даражага паст бўлади. Шундай қилиб, меъёр 4 даража илиқ бўлганда Тошкентда ўртача кеча-кундузлик ҳарорат 6-8 даража совуқни ташкил этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» кучли совуқ сабаби ва унинг давоми бўйича маълумот берди