13:00 / 12.12.2022
2 653

«Ўзгидромет» кўпчилик кутаётган хабарни эълон қилди

«Ўзгидромет» кўпчилик кутаётган хабарни эълон қилди
«Ўзгидромет» тақдим этган ҳафталик маълумотга кўра, юртимизда ҳаво илиқлашади.

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузи ҳаво 0-3 даража илиқгача исийди, фақат баъзи жойларда бироз манфий ҳарорат сақланиб туради.

Эртанги кундан бошлаб антициклон таъсири аста-секин кучсизлашади. Совуқ ҳаво массаси нисбатан илиқ ҳаво билан ўрин алмашади. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб кечалари совуқ 0 даражагача кучсизлашади, кундуз кунлари эса ҳаво 7-10 даража илиқгача, баъзи жойларда 14 даража илиқгача исийди, бу ҳароратнинг ўртача кўп йиллик қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » «Ўзгидромет» кўпчилик кутаётган хабарни эълон қилди