
Тула вилояти прокуратураси беш кишини ўлдиришда гумон қилинаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Сирожиддин Шералиевга нисбатан очилган жиноий иш бўйича хулосасини Суд эътиборига тақдим этди, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Терговчилар уни қасддан бир неча кишини ўлдиришда айблашмоқда. Маълум бўлишича, Сирожиддин Шералиев Россия ҳудудида ноқонуний истиқомат қилиб келган.
"Ғаразгўй жабрдийдалардан бирининг мобиль телефонини ўғирламоқчи бўлган, аммо воқеа жойидан яширинмоқчи бўлганида полиция ходимлари томонидан қўлга олинган. Ҳозирда суд маҳкамаси Шералиевни ҳибсда сақлаш тўғрисида қарор қилган. Жиноий иш эса кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш мақсадида Тула вилоят судига юборилган", — дейилади хабарномада.
2015 йилнинг 30 майига ўтар кечаси Туланинг Косая Гора қўрғонидаги хусусий уйлардан бирида икки аёл ва 3 нафар боланинг жасади топилган эди. Прокуратура маълумотларига кўра, жасадлар 10 ва 11 ёшдаги икки қиз, уларнинг 5 яшар укаси ҳамда болаларнинг 29 ёшли онаси ва 49 ёшли бувисига тегишли экани аниқланган. Ўлдирилган боланинг 7 яшар акаси ва аёллар билан бирга истиқомат қилувчи 37 ёшли киши шифохонага ётқизилганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар