09:54 / 23.12.2022
800

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилади

Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қарор лойиҳасида ҳудудлардаги Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш марказларини туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш маркази” сифатида ўзгартириш кўзда тутиляпти.

Марказда фуқаролик ҳолати далолатнома ёзиш органларига никоҳни қайд этиш учун ариза берган ва ўқув машғулотларида қатнашиш учун розилиги олинган никоҳланувчи шахслар, оила қурганига 5 йилгача бўлган ёш оилалар, низоли оилалар ҳамда қайнона ва қайноталар оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ўқитилади.

Марказ ҳузурида оилавий қадриятларни, намунали ва замонавий оила моделини тарғиб этувчи “Намунали ва замонавий оила лойиҳаси”, никоҳланувчи шахсларга ҳамда оила вакиллари учун “Психологик ва юридик хизмат”, ёш оналарга соғлом фарзанд парваришини ўргатувчи “Ёш оналар мактаби”, низоли оилалар билан индивидуал ишлашда “Медиация хизмати”, оилаларни китобхонликка кенг жалб этиш мақсадида “Оила кутубхонаси” ва миллий қадриятларни ифода этувчи “Миллий либослар уйи” ташкил этилади.

Меҳнат жамоаларида фаолият кўрсатаётган шахсларга иш ҳақи сақланган ҳолда, олий ва ўрта таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабаларга дарслардан озод қилинган ҳолда, никоҳланувчи шахсларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ўқув машғулотларида иштирок этишига рухсат берилади.

Марказлардаги оилавий ҳаётга тайёрлаш машғулотларида таҳсил олиб, сертификатга эга бўлган никоҳланувчи шахслар учун никоҳни қайд этишда ундириладиган давлат божи тўловларида 30 фоиз чегирма қўлланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш марказлари ташкил этилади