Президентнинг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан, вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда.
Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадовга кўра, президент Ш.Мирзиёев жорий йил 20 декабрь куни Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида ҳозирги кунда давлат аппаратида такрорланиш кўплиги, кераксиз штатлар борлиги, марказлашув юқорилигини қайд этган.
Шу муносабат Давлатимиз раҳбари ихчам ва самарали давлат бошқарув тизимига ўтиш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотларни илгари сурган эди.
Узоқ тайёргарлик кўрилган ва чуқур таҳлил қилинган ушбу ислоҳотларни ҳаётга жорий этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз ҳаётида тарихий аҳамиятга эга ҳужжат – «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармон ва унинг ижросини самарали ташкил этиш бўйича қарор имзоланди», деб ёзди Шерзод Асадов телеграм-каналида.
Янги фармон ва қарор билан нималар ўзгаради:
1. Энг аввало, 2023 йил 1 январдан бошлаб:
- Ҳукуматга бўйсунадиган ижро органлари сони 61 тадан 28 тага, шу жумладан вазирликлар сони 25 тадан 21 тага қисқартирилмоқда. Бунда, 20 та идора тўлиқ тугатилмоқда;
- барча вазирликларнинг штатлари 30 фоизгача қисқартирилади;
- илғор хорижий тажрибалар асосида давлат бошқаруви идоралари фақат вазирлик, қўмита, агентлик ва инспекциядан иборат бўлади. Бунда, вазирлик тегишли соҳада давлат сиёсатини амалга оширишга масъул бўлиб, тармоққа кирувчи қўмита, агентлик ва инспекцияларга раҳбарлик қилади.
2. Ҳукуматда амалдаги 8 нафар Бош вазир ўринбосари ва 3 нафар Бош вазир маслаҳатчиси лавозимларидан фақат 4 нафар Бош вазир ўринбосари қолдирилмоқда.
Бош вазир ўринбосари бир вақтнинг ўзида вазир ёки бошқа раҳбарлик лавозимини эгалламайди ҳамда вазирликлар ва бошқа давлат идоралари фаолиятини тўғридан-тўғри бошқармайди.
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасида амалдаги 269 та штатдан 120 таси қолади. Бунда, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳалар бўйича котибиятлар, департаментлар ва улар ҳузуридаги бўлимлар, шунингдек, Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси, Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш бўлими, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўлимидан иборат Вазирлар Маҳкамаси аппарати тугатилмоқда.
Унинг ўрнига Ҳукумат раҳбари фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ва протокол жиҳатдан таъминлайдиган Бош вазир котибияти ташкил қилинмоқда.
3. Вазирларнинг сиёсий мақоми, ваколатлари, Президент, парламент ва жамоатчилик олдидаги сиёсий масъулияти ҳамда жавобгарлиги кескин оширилмоқда. Уларнинг соҳага ажратиладиган маблағларни ишлатишдаги мустақиллиги белгиланмоқда.
Шунингдек, ажратилган маблағлар ва умумий штат бирлиги доирасида вазирларга ўз тузилмасини мустақил белгилаш ваколати берилмоқда.
Вазирлар конституциявий мақомидан фойдаланган ҳолда, Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлайдиган тизим жорий этилмоқда. Яъни, Ҳукумат қарорлари лойиҳалари, мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим ижтимоий-иқтисодий масалалар вазирлар иштирокида муҳокама қилиниб, коллегиал ҳал этилади.
Содда қилиб айтганда, вазирлар:
– янги қарор лойиҳаларини ўзлари ишлаб чиқади;
– қарор лойиҳасининг долзарблиги, ташкилий-молиявий механизмлари ва кутилаётган натижаларини Ҳукумат аъзолари олдида ўзлари ҳимоя қилади.
4. Вазирлик ва идораларнинг функциялари қайта кўриб чиқилиб, бир-бирини такрорлайдиганлари қисқартирилади. Бунда, хусусий секторга ўтказилаётган давлат функциялари камида 3 баробарга кўпайтирилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳар бир вазирликнинг йил давомида эришиши зарур бўлган мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) белгиланади.
Вазирлар ҳар йил бошида ўзининг ўринбосарлари кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.
Худди шу каби, вазирликларнинг жойлардаги бўлинмалари раҳбарлари ҳам мақсадли кўрсаткичларга эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.
Вазирлар ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг йил якунига қадар ушбу дастурлар ижроси ва мақсадли кўрсаткичларга эришилганлиги юзасидан очиқ ҳисобот бериши белгиланмоқда.
6. Давлат бошқарувида очиқликни таъминлаш, рақамли бошқарув моделига ўтиш мақсадида вазирликларнинг буйруқ ва қарорларини «E-qaror» электрон тизими орқали қабул қилиш ва эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.
7. Давлат бошқаруви аппаратини сақлаш харажатларини қисқартириш мақсадида вазирликларда:
– масофавий «онлайн қабул», «виртуал ташриф» каби замонавий технологияларга асосланган иш услублари кенгайтирилади;
– энергия сарфи босқичма-босқич, шу жумладан тежамкор технологиялар жорий этиш ҳисобига камайтирилади.
Умуман, фармон ва қарор билан республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти ва иш тизимини такомиллаштириш бўйича яна бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
Майк Тайсон янги рекорд билан бокс тарихига кирди