Фото: Адлия вазирлиги матбуот хизмати
28 декабр куни АОКАда маъмурий ислоҳотларни амалга ошириш бўйича президент фармони ва қарори мазмун-моҳияти бўйича қатор вазирлик, идора ходимлари билан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда адлия вазири Акбар Тошқулов ҳам қатнашиб, ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди.
Хусусан, вазир «Барча вазирлик, идоралар қисқартирилаётган бир вақтда, Президент администрацияси ҳам қисқартириладими?» деган саволга жавоб берди. Унинг таъкидлашича, конституцияга ўзгартириш киритилиши билан бу масалада ҳам ўзгариш бўлади.
«Конституцияга ўзгартириш киритиляпти. Конституцияда ҳам, бутун давлатчилик тизимида ҳам маълум бир ислоҳотлар бор. 3 та ҳокимиятни оладиган бўлсак: мана, ижро ҳокимиятида аниқ ислоҳотлар бўляпти, бу парламентга ҳам, администрацияга ҳам таъсирини ўтказади. Ўз навбатида, суд ҳокимиятида ҳам мана шундай ислоҳот кетяпти. Биз фақат ижро ҳокимиятидаги ислоҳотларни кўриб, бошқа ҳокимият тизимида бундай бўлмайди, дейишимиз хато. Ҳозир муҳокама қилаётган фармонимиз ҳам айнан ижро ҳокимиятига тегишли алоҳида масала, шунинг учун бу ҳам алоҳида кўрилади.
Вазирлар Маҳкамаси ўзгарди, ҳукумат ўзгарди, ундан кейин «тепаси» ҳам ўзгариши керак-ку. Йўналишлар бўйича администрацияда ҳам бўлимлар бор эди, ўша механизм ўзгарганидан кейин, «тепа» ҳам ўзгариши ўз-ўзидан аён бўлади», деди адлия вазири.
Шунингдек, Тошқулов Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирликлари қўшиб юборилиши мумкинлигини айтди: «Ислоҳотлар бир мартада бўладиган иш эмас, доимий давом этади. Масалан, Қишлоқ хўжалиги ва Сув хўжалиги вазирлигини айтяпсиз, маълум бир босқичдан кейин [бу икки вазирлик] қўшилиши мумкин. Ёки яна бошқа вазирликлар қўшилиб, ихчамлашиши мумкин».
Эслатиб ўтамиз, президент 20 декабрда парламентга қилган мурожаатномасида вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилишини маълум қилганди. Шундан сўнг, бу бўйича фармон ҳам имзоланди. Унга кўра, 2023 йил 1 январдан бошлаб Вазирлар Маҳкамасининг таркиби 21 та вазирликдан иборат бўлади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Президент янги сайланган сенаторларнинг фаол бўлишига ишонч билдирди
Тошкентда ногиронлиги бўлганлар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди