10:50 / 31.12.2022
938

Ҳукумат яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини тасдиқлади

Ҳукумат яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини тасдиқлади
Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Низомга асосан тадбиркорлик билан шуғулланувчи юридик шахслар томонидан, якка тартибдаги тадбиркорлар, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби белгиланмоқда.

Яратилган янги иш ўринлари Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган тизими орқали ҳисобга олинади.

Фермер хўжаликлари, кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойлари ҳам иш ўрни ҳисобланади.

Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ҳукумат яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартибини тасдиқлади