date
views 1 281

Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди

Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди
Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди.

Унга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни берганлик учун нотариуслар томонидан БҲМнинг 5 фоизигача миқдорида тўлов ундирилиши мумкин (бугунги кунда – 15 минг сўм).

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2022 йилда кучга кирди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди