Бугун республиканинг шимолий ҳудудларига Кавказ ҳудудларидан антициклон кириб келиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, шунингдек айрим тоғли ҳудудларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, фронт ўтишида республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, кундузи ҳаво ҳарорати 2-7 даража илиқ бўлади.
Эртага антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади, Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлади. Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. 17-22 м/с гача кучайган шамол баъзи жойларда ҳали ҳам эсади, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.
4 январда антициклон чекина бошлайди. Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат кечаси ва эрталаб Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ёғингарчилик бўлиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
5 январда республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 7-12 даража илиққача, мамлакат жанубида 15 даража илиққача кўтарилади, кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиқ бўлади.
Ҳафтанинг охирига бориб, мамлакатга Туркманистон ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. 6 январда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати кечалари 4-7 даража илиққача кўтарилади, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида бўлади.
Ушбу кунларда кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. 2-4 январда республика тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг етакчи университети олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
Украина президенти маҳбусларни сафарбар қилиш тўғрисидаги қонунни имзолади
Мессининг салкам 1 миллион долларга сотилган салфеткаси ҳақида
Пневматик қуролларни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод этилади
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?