17:49 / 05.01.2023
2 850

Аномал совуқнинг қандай хавф солиши маълум қилинди

Аномал совуқнинг қандай хавф солиши маълум қилинди
Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов аномал совуқ келтириб чиқариши мумкин бўлган хавфлар ҳақида тўхталди.

Қиш ойларидаги ғайритабиий совуқ об-ҳаво уй-жой комунал хўжалиги, электр энергия тармоқларида совуқ ҳарорат юкламасининг ортиши, газ қувурларида газ босимининг кескин пасайиши ва аҳоли хонадонлари, ижтимоий объектлар ва корхоналарда энергетик юкламанинг ортишига олиб келади.

Қишлоқ хўжалиги секторида ҳам ҳароратнинг кескин пасайиши тупроқ устидаги ҳароратнинг ҳаво ҳароратиданда 5-10 даража пасайишига, тупроқ сиртининг кучли совиши, ернинг чуқур музлашига олиб келади. Иссиқхона фаолиятини оғирлаштиради. Токзорчилик йўналишида сифатли ўралмаган токларда кучли совуқ уриши кузатилади.

Медицина тизимида аномал совуқликнинг фаол босқичида атмосфера босимининг кескин кўтарилиши рўй беради. Прогнозларга кўра, 12-14 январь кунлари шимолда 1055 гПа, пойтахт Тошкентда 1050 гПага етади. Юқори атмосфера босими одам соғлиғига жиддий таъсир қилади. Айниқса, у аллергик, асматик ҳамда қон босими хасталиклари билан оғриётган бўлса. Ташқи муҳитда узоқ қолиб кетиш, қаҳратон совуқда инсон ўлимига олиб келиши мумкин.

Ҳаво транспорт йўналишида ҳам муаммолар юзага келади. Совуқлик омили ва кучли қор бўронлар авиарейслар тақвимига ўзгартиришлар киритади. Автомобил йўлларида музламалар автотранспорт ҳаракатини ёмонлаштиради. Темир йўл поезд қатнови графикларида ҳам (темир йўл релслари торайиши ҳисобига) ўзгаришлар бўлиши мумкин, дея қайд этади мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, келгуси ҳафтада Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келмоқда. Ҳарорат айрим жойларда -27 даражагача совиши айтилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Аномал совуқнинг қандай хавф солиши маълум қилинди