
9 январь куни кундузи Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ, шимолда 5-10° совуқ бўлади.
Пойтахтимизда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин, туман тушади.Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-6° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° совуқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар