“Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Жиноят кодексида 18 ёшга тўлмаган жабрланувчи номусига тегиш ёки унга нисбатан зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирган ёхуд уни жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки фоҳишаликка жалб қилган, вояга етмаган шахс тавсифланган порнографик маҳсулотни тайёрлаган шахсларга нисбатан жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Хусусан, уларга нисбатан:
- жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ёки жазони енгилроғи билан алмаштириш тариқасидаги инсонпарварлик актлари қўлланилмайди (ҳозирда бу турдаги жиноятни содир этганларга нисбатан тайинланган жазонинг ярми ўталгач, жазо енгилроғига алмаштирилиши ёки учдан икки қисми ўталгач, жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиниши мумкин);
- тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлашда енгиллик берилмайди (ҳозирда тамом бўлмаган жиноятлар учун тайинланадиган жазо Жиноят кодексининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак).
Қуйидаги жиноятлар учун жазо чоралари оғирлаштирилмоқда:
- аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш (115-модда. Таклиф: 30 млн сўмдан 60 млн сўмгача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 300 соатдан 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари. Амалда: 15 млн сўмгача жарима ёки 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари);
- номусга тегиш ёхуд жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш (118, 119-моддалар. Таклиф: 1-қисми 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, амалда: 1-қисми 3 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш; 2-қисми 7 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш);
- шахсни жинсий алоқа қилишга мажбур этиш (121-модда. Таклиф: 300 соатдан 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки озодликдан маҳрум қилиш, амалда: 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари; оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда – 3 йилдан 5 йилгача озодлиги чекланади ёки озодликдан маҳрум қилинади);
- 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш (128-модда. Таклиф: 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, амалда: 480 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади);
- 16 ёшга тўлмаганга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш (129-модда. Таклиф: 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, амалда: 360 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки озодликни чеклаш ёхуд озодликдан маҳрум қилиш, оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлганда – 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади).
Шахс ҳаётининг сир тутиладиган томонларини акс эттирувчи, шаъни ва номусини камситувчи маълумотларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда (141-3-модда). “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари
"Octagon 66" турнирида 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади