Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев айни вақтда Қирғизистон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турибди. Шавкат Мирзиёев ҳар икки давлат раҳбарлари ва ҳукумат аъзолари иштирокида бўлиб ўтган кенгайтирилган музокаралар чоғида ҳамкорлик истиқболи ҳақида сўзлади, деб хабар бермоқда «Xabar.uz».
– Ҳар икки давлатнинг ўзаро муносабатлари тарихида ҳали бирор марта бундай бирдамлик, ҳамкорлик бўлмаган. Бугунги кунда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳеч бир масалада келишмовчилик қолмаган, барча масалалар муҳокама қилиниб, келишиб олинган.
Бугун биз чегаралар ҳақида тарихий ҳужжатга қўл қўямиз.
Бугун Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик тўғрисида Декларация имзоланади. Бу ҳужжат ҳар икки давлат келажаги учун дарҳақиқат муҳим аҳамият касб этади, – деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида ҳамкорлик бўйича 20 дан ортиқ ҳужжат имзоланиши кутилмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Келгуси йилдан ўқувчилар ўртасида ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилади
Кремл АҚШнинг Россияга ATACMS зарбалари ҳақидаги қарорига қандай муносабат билдирди?
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...