“Ўзгидромет” хабарига кўра, эртага Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва деярли илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, бунинг натижасида республика бўйича ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлади.
1 февралдан 3 февралгача Ўзбекистон бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади,1-2 февралда кучли бўлади.
31 январь ва 1-2 февраль кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. 1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати ҳафта давомида меъёр атрофида бўлади ва кечалари 1 даража совуқ-4 даража илиқни, кундуз кунлари 5-10 даража илиқни ташкил этади.
Пойтахтда бугун ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 7-9 даража илиқ бўлади.
Эртага, 31 январь куни бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2 даража илиқ, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.
1-2 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 2-5 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский фронтдаги Покровск ва Купянск шаҳарларига ташриф буюрди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...