Президентнинг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Фармони лойиҳасига кўра, жорий йилда янги уй-жойлар қуриш ҳажми 2 баробарга оширилади, яъни 90 мингга етказилади.
Қурилиши режалаштирилаётган янги уйларнинг 53 таси «Янги Ўзбекистон» массивларида, 161 таси бошқа массивларда, жумладан, хусусий пудрат ташкилотлари томонидан бунёд этилади.
Қайд этилишича, 2022 йилда 44 мингта хонадон қурилиб фойдаланишга топширилган ва мазкур ҳужжат билан белгиланаётган чоралар амалга оширилиши натижасида, 2023 йилда қуриладиган хонадонлар сони ўтган йилга нисбатан камида 100 фоизга кўпаяди.
Шунингдек, ҳужжат лойиҳасига кўра:
- 26 минг нафар фуқарога бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари, шунингдек, 11 минг нафар фуқароларга бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга субсидиялар ажратиш учун Давлат бюджетидан етарли маблағлар йўналтирилади. Натижада, 2023 йилда аҳолига ипотека кредитлари доирасида бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга 1 трлн сўм миқдорда субсидия ажратилади;
- жорий этилган аҳолини бозор тамойиллари асосида ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби доирасида мулк ҳуқуқи асосида уй-жойга эга бўлмаган фуқаролар учун Тошкент вилоятида тажриба-синов тариқасида «Менинг биринчи уйим» дастури ишлаб чиқилиб, йўлга қўйилади;
- халқаро ва маҳаллий фонд биржаларида «Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси» АЖнинг ипотека облигацияларини чиқариш ва жойлаштириш ҳисобига компаниянинг устав фонди 100 млн АҚШ доллари эквивалентига етказилади. Бунда, ипотека облигацияларини жойлаштириш ҳисобига жалб қилинган маблағлар ипотека кредитлари учун ресурс сифатида банкларга жойлаштирилади.Натижада, аҳолига қўшимча 3 мингта ипотека кредитлари ажратилади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳужжат лойиҳаси муҳокамаси жорий йил 6 февралидан 17 февралига қадар давом этади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Икки туманнинг ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди
Чилонзорда автобус ва Lacetti тўқнашди
Италия клуби янги бош мураббийни бир кунда ҳайдаб юборди...