12:43 / 09.02.2023
391

10 феврал куни айрим ҳудудларда қор ёғиб, ҳарорат –7 даражагача пасаяди

10 феврал куни айрим ҳудудларда қор ёғиб, ҳарорат –7 даражагача пасаяди
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги кучаяди. «Ўзгидромет» директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларидан автомобилларни дарахтлар остида қолдирмасликни сўради.

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 10 феврал куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража совуқ, кундузи –1...+1 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –7...–12 даража совуқ, Устюртда –15 даража совуққача, кундузи –2...–7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–8 даража совуқ, кундузи –2...+3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража совуқ, кундузи –2...+3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –2...–7 даража совуқ, кундузи –2...+3 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи –2...+3 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 17–22 метр/сониягача кучайиши мумкин, Фарғона водийсининг айрим жойларида 25 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.

Республика тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –5...–10 даража совуқ, кундузи –2...–7 даража совуқ бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 10 феврал куни айрим ҳудудларда қор ёғиб, ҳарорат –7 даражагача пасаяди