Республика Гидрометеорология хизмати янги ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.
Ҳарорат фони нисбатан текис бўлади. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ, айрим кунларда 20-22 даража илиқгача бўлади.
Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 феврал чоршанба куни республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолий ҳудудлар, енг чекка жануб ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди.
Aйрим жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди.
Жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 24 феврал куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, кундузги ҳарорат 3-6 даража илиқгача пасаяди. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.
Пойтахтимизда 20-24 феврал кунлари ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 февралда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат асосан кечалари 3-6 даража илиқ, кундуз кунлари 16-20 даража илиқ, 22 февралда 14-15 даража илиқ бўлади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Дубайда дунёдаги энг катта олтин ёмби намойиш этилди