Гидрометеорология хизмати бошланган иш ҳафтасида Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Ўтган ҳафта охирида қисқа муддатга совуқни олиб келган совуқ ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан шиддат билан чекинмоқда.
Бугун кундуз куни республика бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 12-15 даража илиқгача исийди.
28 феврал ва 1-2 март кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасининг айрим туманларида 2 март куни баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва 2 мартда кечаси 27 даража илиқни, кундузи 17-22 даража илиқни ташкил этади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида 27-28 феврал кунлари қор кўчиши хавфи бор.
3 мартда республика ҳудудига Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика ҳудуди бўйича булутлилик кучаяди, тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Кундузги ҳарорат бироз пасаяди ва 12-17 даража илиқни ташкил этади.
2-3 март кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг