17:50 / 06.03.2023
470

“Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

“Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди

“Ўзгидромет” 6—10 март кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилдиУнга кўра, 6 март, душанба куни Фарғона водийси вилоятларида, марказий вилоятларнинг айрим жойларида ва республиканинг энг чекка жанубида ёмғир ёғиши мумкин. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғади, баланд тоғларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин.

Республиканинг қолган ҳудудлари бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 17-22 даража илиқ атрофида, жанубда баъзи жойларда 23 даражагча илиқ бўлади.

7 мартда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан қуруқ ва жуда илиқ ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, кундузги ҳаво ҳарорати 25-28 даража илиққача, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даража илиққача кўтарилади.

8 ва 10 мартда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 9 мартда ёғингарчилик кутилмайди.

8 мартда кундузги ҳарорат 15-18 даража илиққача пасаяди, 9—10 мартда ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 10 мартга келиб, 21-26 даража илиқни ташкил этади.

6—9 мартда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. 7 мартда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида шамол 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.

6—10 мартда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда, 8 мартда кун давомида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 7—9 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

6 март куни ҳаво ҳарорати 19-21 даража илиқни ташкил этади, 7 март куни 25-27 даражагача исийди, 8—9 март кунлари 17-19 даража илиқ бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди