11:43 / 01.04.2023
311

2 апрел куни аксарият ҳудудларда дўл ёғиши мумкин

2 апрел куни аксарият ҳудудларда дўл ёғиши мумкин

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 2 апрел, якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-14 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+12 даража, кундузи +23...+25 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача етиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, Навоий вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда 22-25 м/с гача етиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +9...+14 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Қашқадарё вилоятида баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тўзон кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +22...+27 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши, айрим ҳудудларда дўл ёғиши мумкин . Баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +12...+17 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » 2 апрел куни аксарият ҳудудларда дўл ёғиши мумкин