"Ўзгидромет" хабарига кўра, республика бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида эса 22-25 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15...+20 даражани ташкил этади.
Сешанба кунидан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво массаси кириб келади. Республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 14 апрелда баъзи жойларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати кўтарилади ва иш ҳафтасининг охирига келиб, +29...+32 даражани ташкил этади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +35...+37 даражагача бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда 11-14 апрель кунлари шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 10-11 апрель кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 метрдан юқорида) ёмғир қорга айланиши мумкин.
10-11 апрелда тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. 10-11 апрелда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида 2000 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Бугун пойтахтда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, дўл ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. 11-14 апрелда ёғингарчилик кутилмайди.
Чоршанба кунидан бошлаб ҳаво жадал исий бошлайди. Душанба ва сешанба кунлари кундузги ҳаво ҳарорати +16...+19 даража, жума кунига бориб +30...+32 даража атрофида бўлади.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг