12:50 / 14.04.2023
274

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 апрель куни ёмғир ёғади

Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 апрель куни ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” 15 апрель, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, дўл ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсиб, 12-17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 21-23 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё вилоятида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучаяди, Фарғона вилоятида баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 22-27 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 15 апрель куни ёмғир ёғади