15:53 / 29.04.2023
356

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

“Ўзгидромет” 1–3 май кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 1–2 майда ёғингарчилик кутилмайди. 3 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 29-34 даража, 2 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража, 3 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 18-23 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 1–2 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража, 3 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 1 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 28-33 даража, 2–3 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 1–2 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 32-37 даража, 3 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат 1 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 28-33 даража, 2–3 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ўзгидромет” келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди