date

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди

2016 йил 13 июнь куни интернет тармоғида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали доирасида “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти (www.kids.gov.uz) ишга туширилди. Бу ҳақда портал хабар бермоқда.

Мазкур веб-сайт 2016 йил Ўзбекистон Республикасида «Соғлом она ва бола йили» деб эълон қилинганлиги муносабати билан ҳамда ахборот-коммуникация технологияларини амалиётга кенг жорий этган ҳолда баркамол авлодни тарбиялаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли ишларни мантиқий давом эттириш, болаларни “Давлат” ва “Ҳукумат” тушунчалари шунингдек Ўзбекистон тўғрисида умумий маълумотлар билан яқиндан таништириш, уларнинг сиёсий ва ҳуқуқий билимларини шакллантириш мақсадида яратилди.

Ушбу веб-сайт Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги раҳбарлигида «Ўзинфоком» компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази томонидан ишлаб чиқилди.

Веб-сайт 6 -12 ёшдаги болалар учун мўлжалланган. Веб-сайтдан бошланғич синф ўқувчилари дарс жараёнида фойдаланишлари мумкин. Унда Ўзбекистон ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат ҳокимияти тизими тўғрисидаги умумий маълумотлар содда матнлар ва расмлар ёрдамида тасвирлаб берилган.

“Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти юртимизда ишлаб чиқилган шу туркумдаги илк лойиҳа бўлганлиги сабабли у келажакда келиб тушган таклифлар асосида янада бойитиб ва такомиллаштириб борилиши назарда тутилган.

Ишонамизки мазкур веб-сайт азиз болажонларимизга манзур келади ва уларнинг билимларини бойитишда қўл келади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Ҳукумат болалар нигоҳида” веб-сайти ишга туширилди