00:18 / 09.05.2023
202

Энди гумондорни қамоққа олишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади

Энди гумондорни қамоққа олишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади

Ўзбекистонда қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда шахсни ҳибсхонага жойлаштиришдан олдин мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби жорий этилади.

Президент фармони билан масъулларга 2023 йил 1 августгача борада асослантирилган таклифларни киритиш топширилди.

Янги конституцияни рўёбга чиқаришга қаратилган ҳужжатда адвокатура бўйича бир нечта вазифалар белгиланган.

Жиноят процессида ҳимоячининг мақомини кучайтириш мақсадида, унга қуйидаги қўшимча ҳуқуқ ва ваколатлар берилмоқда:

  • суриштирув ва дастлабки терговда ҳимоячи томонидан исталган вақтда жиноят ишини қўзғатиш ва тугатиш ҳақидаги қарорлардан нусха олиш;
  • кўрсатмаларни олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) учун судга тўғридан тўғри илтимоснома киритиш;
  • терговга қадар текширув ўтказилаётган шахсларга малакали юридик ёрдамдан фойдаланиш ҳуқуқини кафолатлаш мақсадида терговга қадар текширув жараёнида ҳимоячи мақомида иштирок этиш;
  • иш бўйича шартнома асосида суд экспертизалари ўтказилишини ва зарур билимга эга мутахассислар жалб қилинишини ташкиллаштириш;
  • жиноят иши бўйича маълумотларга эга шахсларни сўровдан ўтказишда уларнинг розилиги билан махсус техника воситаларидан фойдаланиш.

Адвокатура соҳасига ёш кадрларни фаол жалб қилиш мақсадида 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ОТМларнинг юриспруденция йўналишида таҳсил олаётган битирувчи курс талабаларига адвокатлик тузилмаларида меҳнат қонунчилигига мувофиқ ўқишдан бўш вақтда адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб боришга рухсат этилади.

Икки ой муддатда ҳимоячининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтиришни, адвокат ёрдамчиси сифатида иш фаолиятини олиб бориш тартибини такомиллаштиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини масъуллар администрацияга киритиши керак.

Бир ой ичида, ушланган ва тергов остида бўлган шахснинг конституциявий процессуал ҳуқуқларини батафсил тушунтириб берувчи кўргазмали материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шу жумладан, тергов идоралари биноларида фуқароларга кўринадиган тарзда жойлаштирилиши керак.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Энди гумондорни қамоққа олишдан олдин тиббий кўрикдан ўтказиш мажбурий бўлади