
Ўзбекистонда 18 июнь, шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.
18 июнга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ҳаво ҳарорати +8…+13 даража, Тошкент шаҳрида +18…+20 даража, қолган ҳудудларда +18…+25 даража илиқ бўлади.
18 июнь куни кундузи тоғли жойларда ҳаво ҳарорати +20…+25 даража, Тошкент шаҳрида +33…+35 даража, Фарғона водийси вилоятларида +28…+33 даража, қолган ҳудудларда +38…+40 даражагача иссиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар