15:30 / 01.06.2023
251

Президент: “Ташқи меҳнат миграцияси тизими тўлиқ ислоҳ қилинади”

Фото: Президент матбуот хизмати

Хорижга ишлаш учун бораётган аҳолини касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП қурултойида маълум қилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съездида президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ташқи меҳнат миграциясига тўхталиб, тизим тўлиқ ислоҳ қилинишини билдирди.

“Бугунги кунда 2 миллион атрофидаги аҳолимиз рўзғорини тебратиш учун оиласи, ота-онаси ва фарзандларидан узоқда – чет мамлакатларда меҳнат қилмоқда. Мусофир юртда, турли қийинчилик ва машаққатларга чидаб, ҳалол меҳнат қилиб нон топиш, албатта, осон эмас.

Биз чет элларда даромад билан бирга тажриба ва малака ҳам орттираётган ана шундай юртдошларимизга раҳмат айтишимиз керак. Улар бизнинг фарзандларимиз, ака-ука, жигарларимиздир.

Шу мақсадда, ташқи меҳнат миграцияси тизими тўлиқ ислоҳ қилинади.

Хорижга ишлаш учун бораётган аҳолимизни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилади. Уларнинг Европа ва Осиёнинг юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларига ишга боришлари учун кўмаклашамиз.

Ватандошларимизга дунёнинг исталган нуқтасидан мамлакатимиздаги давлат хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш имкониятини яратиб берамиз. Хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш кўламини кенгайтирамиз.

Меҳнат мигрантларимиз ва уларнинг оила аъзолари давлатимиз, халқимизнинг доимий ғамхўрлигида бўлади. Фарзандларининг ўқиши ва олийгоҳларга киришида ҳам енгилликлар берилади.

Бир сўз билан айтганда, биз хориждаги Ўзбекистон фуқаролари ўз муаммолари билан ёлғ́из қолиб кетишларига йўл қўймаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Президент: “Ташқи меҳнат миграцияси тизими тўлиқ ислоҳ қилинади”