date

Абдулазиз Комилов ШҲТ давлатлари вакиллари билан учрашув ўтказди

Абдулазиз Комилов ШҲТ давлатлари вакиллари билан учрашув ўтказди

2016 йилнинг 21 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Миллий координаторлари кенгашининг мажлисида иштирок этаётган Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистоннинг мухтор вакиллари билан учрашди, дейилади "Кун" нашрида.

Учрашув давомида 23 июнда Тошкент шаҳрида ўз ишини бошлайдиган ШҲТ Саммитига тайёргарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Вазир ўз нутқида 2015 йилнинг июнь ойидан буён Ўзбекистоннинг ШҲТда раислиги давридаги конструктив ва самарали фаолиятлари учун миллий координаторларга ва мажлиснинг барча иштирокчиларига миннатдорчилик билдирар экан ташкилот ва унинг барча институтлари фаолиятида Миллий координаторлар кенгашининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулазиз Комилов ШҲТ давлатлари вакиллари билан учрашув ўтказди