
26 июнь, якшанба куни Қирғизистоннинг Тожикистон билан чегара зонасида магнитудаси 6,3 га тенг зилзила юз берди. Бу ҳақда Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази ва АҚШ Геология хизмати хабар бермоқда.
Зилзила эпицентри Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридан тахминан 390, Ўш шаҳридан 122 километр узоқликда жойлашган. Европа—Ўртаер денгизи сейсмология маркази маълумотларига кўра, зилзила ўчоғи 20 километр чуқурликда бўлган.
«Дарё» нашри маълум қилишича, зилзила кучи Тошкент ва Андижон шаҳарларида тахминан 3 баллни ташкил этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Мавзуга оид янгиликлар