date
views 129

МСК: Сайловда давомат 60 фоиздан ошди

МСК: Сайловда давомат 60 фоиздан ошди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон президенти сайловида соат 15:00 ҳолатига 11 705 357 нафар сайловчи (60,74 фоиз) овоз берган. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссияси маълумот берди.

Нисбатан энг юқори давомат Андижон (67,36 фоиз), Фарғона (66,52 фоиз) ва Жиззах (66,25) вилоятларида кузатилмоқда.

Мамлакатда 10 784 та сайлов участкаси ўз фаолиятини олиб бормоқда. Унда иштирок этиши мумкин бўлган сайловчилар сони 19,2 миллиондан ортиқни ташкил этган.

Бундан аввалроқ, 28 июндан 5 июлгача бўлган муддатдан олдин ўтказилган овоз бериш жараёнида 815,3 минг киши, жумладан, 180,7 минг нафар хорижда, 634,5 минг нафар шахс мамлакат ичида овоз бергани маълум қилинганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » МСК: Сайловда давомат 60 фоиздан ошди