18:00 / 15.07.2023
371

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 17—19 июль кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 17—18 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 19 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17—18 июлда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17 июлда — 22-27 даража, 18—19 июлда — 20-25 даража, кундузи 17 июлда — 33-38 даража, 18—19 июлда — 31-36 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 17—18 июлда баъзи жойларда 15-20 метр/секунгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 17 июлда — 38-43 даража, 18 июлда — 39-44 даража, 19 июлда — 33-38 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 июлда 20-25 даража, 18—19 июлда — 22-27 даража, кундузи 17—18 июлда — 35-40 даража, 19 июлда — 33-38 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 17 июлда — 38-43 даража, 18 июлда — 39-44 даража, 19 июлда — 36-41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 17 июлда кечаси 18-23 даража, кундузи — 33-38 даража, 18—19 июлда кечаси — 20-25 даража, кундузи — 35-40 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17 июлда 12-17 даража, 18—19 июлда — 15-20 даража, кундузи 17 июлда — 25-30 даража, 18—19 июлда — 28-33 даражагача кўтарилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди