“Ўзгидромет” 11 август куни ҳарорат бир кун аввалги кўрсаткичга нисбатан пасайганди. Прогнозларга кўра, 12 август куни ҳаво ҳарорати яна бир неча даражага тушади.
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, кечга томон 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-23 даража, кундузи 32-34 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.
Об ҳаво Андижон, Қарши об ҳаво, Навоий об ҳаво, Самарқанд об ҳаво «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг