
2015 йил 2 март куни ўз ҳовлисида ўлдириб кетилган таниқли диктор Раҳматилла Мирзаевнинг қотили қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 61 ёшли Мирзаевнинг жасади 2015 йил 2 март куни Зангиота туманидаги Чиғатой-Оқтепа қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган ўз ҳовлисидан топилган. Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида қотил қўлга олинган. У Зангиота туманининг Чувалачи қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 21 ёшли йигит бўлиб чиқди.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари вақтида марҳумнинг уйидан ашёвий далиллар топилган. Гумонланувчи ички ишлар бўлимига олиб борилган. Ҳозирда тергов ушбу жиноятнинг содир этилиши сабабларини ўрганмоқда.
Манба: www.daryo.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг