Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди

  • 07 август 2016, 23:32
  • 5 169
  • Ўзбекистон
  • Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди

    Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Boeing-757 русумли самолёти Санкт-Петербургдаги Пулково аэропортига авариявий қўнишни амалга оширди.

    РИА Новости'га асосланиб "Kun.uz" хабар беришича, Санкт-Петербургдан Фарғонага йўл олган самолётнинг двигатели ишдан чиққан.

    Самолёт капитани носозликни аниқлаб, Пулково аэропортига қайтишга қарор қилди ва 9 марта аэропорт устида айланиб фавқулодда қўнишни амалга оширди.

    Самолёт бортида 179 киши бўлган. Гувоҳларнинг айтишича, самолёт ҳавога кўтарилганида қаттиқ овоз эшитилган.

    "Соат 16:32да самолёт аэропортга қайта қўнди", дейилган манбада.

    Самолёт ёқилғини сарфлаб юбориш учун қўнишни кутиш ҳудудида маълум вақт учиб юришига тўғри келган. Сўнгра у аэропортга бешикаст қўнган. Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Uzbekistan Airways самолёти двигателдаги муаммо туфайли Пулково аэропортига қайта қўнди