Президент Шавкат Мирзиёев «Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорда Ўзбекистон халқи учун эзгулик, бирдамлик, олижаноблик ва шукроналик тимсоли бўлган қутлуғ Рамазон ойини муносиб кутиб олиш ва юқори савияда ўтказиш, диний-маърифий, маданий қадриятларни асраб-авайлаш ва улуғлаш чора-тадбирлари белгиланган.
Қайд қилинишича, 2024 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 11 март кунига тўғри келади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ҳудудларда Рамазон ойини миллий анъана ва қадриятларга мос тарзда ўтказишга доир чора-тадбирларни амалга оширади.
Кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳар томонлама қўллаб-қувватланади, оила ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирлар кучайтирилади.
Миллий телерадиокомпанияси, Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой Доналд Трампнинг BRICS аъзоларига нисбатан таҳдидларига жавоб берди
Инглиз амалдори кескин баёнот берди: "Британия армияси бир йил ҳам дош беролмайди!"
Юрак саломатлиги учун замонавий диагностика: мобил ангиограф хизмати жойларда
Илон Маск: Америка Қўшма Штатлари банкротлик ёқасида!
Зеленский: “Россия босиб олган барча ҳудудларни қайтаришга кучимиз етмайди”
Эрдўған Путин билан Суриядаги вазиятни муҳокама қилди
Исроиллик раввинни Уммонга ўғирлаб кетишмоқчи бўлган...
Сайёҳлик ва дам олиш учун энг яхши шаҳар маълум қилинди