14:08 / 09.03.2024
404

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 11-13 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда -3...+2 даража, 13 мартда -0...-5 даража, кундузи 11 мартда +8...+13 даража, 12-13 мартда +6...+11 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 12-13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 11 мартда кечаси +5...+10 даража, кундузи +13...+18 даража, 12-13 мартда кечаси +3...+8 даража, кундузи +7...+13 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +3...+8 даража, кундузи 11 мартда +13...+18 даража, 12-13 мартда +8...+13 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда +5...+10 даража, 13 мартда +3...+8 даража, кундузи 11 мартда +13...+18 даража, 12-13 мартда +9...+14 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 ва 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11 ва 13 мартда +2...+7 даража, 12 мартда +5...+10 даража, кундузи 11 мартда +11...+16 даража, 12-13 мартда +7...+12 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 13 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 мартда кечаси -2...+3 даража, кундузи +5...+10 даража, 12 мартда кечаси ва кундузи +0...+5 даража, 13 мартда кечаси ва кундузи -0...-5 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди