date

Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш куни кўчирилди

Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш куни кўчирилди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва иш вақтидан оқилона фойдаланиш мақсадида 2016 йил 4 сентябрь якшанба дам олиш куни 2016 йил 2 сентябрь жума кунига кўчирилади.

26 август куни Ислом Каримов "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги нишонланиши муносабати билан дам олиш кунини кўчириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда ЎзА'га асосланиб "Кун" хабар берган.

2016 йил 4 сентябрь якшанба куни иш куни деб эълон қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Мустақиллик байрами муносабати билан дам олиш куни кўчирилди